» » СУДЬЯЛАР САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗДИ

СУДЬЯЛАР САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗДИ

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси Тойлоқ туман бўлимида  фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги мурожаатларига самарали ечим топиш учун янада қулай шароит яратиш мақсадида Самарқанд вилоят жиноят ва фуқаролик ишлар бўйича судларнинг судьялари ҳамда фуқаролик ишлари бўйича Тойлоқ туманлараро суди,  жиноят ишлари бўйича Тойлоқ туман суди, Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди судьялари томонидан қабул ташкил этилди.
Қабул давомида асосан “Аёллар дафтари”да рўйхатда турувчи хотин-қизларнинг суд-ҳуқуқ масалалари юзасидан 20 га яқин мурожаатлари тингланиб, ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Ўрганиш талаб қиладиган мурожаатлар вилоят судьялари томонидан алоҳида назоратга олиниб, уларни ҳал этиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.

Каналга қўшилинг:?
? @qushchinor_uz

комментариев