» » ЭГАМБЕРДИ АКАНИНГ МУВАФФАҚИЯТИ

ЭГАМБЕРДИ АКАНИНГ МУВАФФАҚИЯТИ

Маълумки, Президентимизнинг жорий йил 6 майдаги “Самарқанд вилоятида эксперимент тариқасида маҳаллабай ишлаш тизимини жорий этишга қаратилган чора-тадбирлари тўғрисида”гиги қарори билан1 августдан бошлаб туман ҳокимлигида  “Маҳаллабай ишлаш маркази” ташкил этилган. Ҳозирги кунда марказда 8 нафар аппарат ходимлари ҳамда маҳаллаларга бириктирилган 17 нафар инспекторлар фаолият юритмоқда.
Туманда мавжуд 50 та МФЙ лардан 10 таси «оғир маҳалла»  тоифасига киради. Шулардан Ғўлба, Таллиота ва Сариосиё маҳаллалар танлаб олиниб, уларга  лидер тадбиркорлар  бириктирилди.
Сариосиё маҳалласига бириктирилаган инспектор Маҳмуд Носиров ўрганиш натижаларига  кўра  фуқаро Эгамберди  Худоёров   ҳамда унинг  шу йил умумтаълим мактабини тугатган ўғли   Азизжон Эргашев ишсизлиги аниқланди. Худоёров Эгамберди етакчи тадбиркор тавсиясига кўра жўжа олиш истаги борлигини маълум қилди. Унинг хонадонига  “Тойлоқ Файз Парранда” МЧЖ  томонидан 1500 дона жўжа ва озиқланиши учун омухта ем етказиб берилди. Айни пайтда у  жўжаларни  меҳр билан парвариш қилмоқда .        Таъкидлаш жоизки 3753 кг тайёр  м махсулотни МЧЖ нинг ўзи  1 кг тирик вазни учун 17 минг сўмдан сотиб олди. Натижада фуқаро Э. Худоёровнинг ва фойдаси 15 млн. сўмга етди. Хонадон эгалари эришилган натижадан руҳланиб етакчи тадбиркордан яна  2 минг дона жўжа олиб ишни давом эттиришини маълум қилишди.
 Эгамберди аканинг жўжа боқиб даромад қилганини кўрган қўшнилари Аслам Маннонов ва Гулчеҳра Норбоевалар ҳам етакчи тадбиркордан жўжа олиб боқадиган бўлишди.

Б.Искандаров,
Тойлоқ туман ҳокимлиги “Маҳаллабай ишлаш маркази” бўлим бошлиғи.

комментариев