» » БОРМИ МУАЛЛИМДАН БАХТЛИРОҚ ИНСОН!

БОРМИ МУАЛЛИМДАН БАХТЛИРОҚ ИНСОН!

Давримизнинг буюк шоирларидан бири, Ўзбекистон Қаҳрамони Эркин Воҳидов дунёдаги энг мўътабар касб соҳиблари бўлмиш устозлар ҳақида шундай оташин сатрларни битган эди:
Борми мураббийдан бахтлироқ инсон,                Шогирдлари қилса юксакка парвоз.                 Бошимизга тожсиз, бор бўлинг омон,                 Табарруклар ичра табаррук устоз!
     Дарҳақиқат, ўз ҳаётини, бутун борлиғини ёш авлодга  таълим-тарбияга  беришдек  эзгу ва олижаноб ишга бахшида этган фидойи инсонлар шаънига  ҳар қанча олқишлар ёғдирсак арзийди.Негаки, инсоният тарихида буюк зот борки муаллим сабоғидан баҳраманд бўлган.Устоз ¬ барчанинг маънавий ота-онаси; илму маърифатга йўлловчи, зиё тарқатувчи; энг яқин дўст ва йўл кўрсатувчи; меҳр ва одамийлик булоғи; ўз соҳасининг зукко билимдонидир. Ана шундай захматкаш муаллимлар  туманимиздаги 50-умумтаълим мактабида ҳам кўпчиликни ташкил этади. Яқинда таълим масканида ДХХ  Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари, мактаб  ўқитувчилари ва ўқувчилар иштирокида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.Тадбирда ҳарбийлар томонидан устоз ва мураббийларнинг  ажойиб фазилатлари тилга олиниб,  улар учун шогирдлар камолини кўриш бахт эканлиги таъкидланди. Шундан сўнг  Чегара қўшинлари миқёсида ўтказилган «Ёш чегарачилар» ҳарбий ватанпарварлик мусобақасининг 2021 йилги мавсумида  50 ­ мактабининг «Амир Темур ворислари» жамоаси эришган ютуқлар эътироф этилди. Улар мусобақанинг республика босқичида вилоятимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишди ва Давлат хавфсизлик хизмати Раиси ўринбосари – Чегара қўшинлари Қўмондонининг «Миннатдорчилик хати » билан, мактаб директори Суннатилло Жўрабоев эса «3-даражали «Чегара қўшинлари аълочиси» кўкрак нишони билан тақдирланишди.                            – Камтарона хизматимизни юқори баҳолаб, шундай мукофот билан тақдирланганимдан бағоят хурсандман. Бундан кейин ҳам мен ва педагогик  жамоамиз ёшларга таълим-тарбия беришда бор куч ва ғайратимизни аямаймиз.– деди 50-мактаб директори С.Жўрабоев.               Тадбирда туман халқ таълим бўлими мудири Х.Қ.Хожиқулов иштирок этди
                                  Сардор ОТАҚУЛОВ,                                             Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчиси.

комментариев