» » "Адолат кубоги" тумандошларимизда

"Адолат кубоги" тумандошларимизда

Тойлоқ ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатида 17, 18, 19 ёшли ўғил болалар ўртасида спортнинг белбоғли кураш тури бўйича ўтказилган мусобақада иштирок этган полвонлар чаққон ҳаракатлари билан ўз маҳоратларини кўрсатишди ҳамда миллий курашимизнинг талаб ва мезонларини пухта ўзлаштирганликларини намойиш этишди. Беллашувнинг финаль босқичида куч синашишган 12 нафар жуфтлик орасидан энг кучлилари саралаб олинди. "Адолат кубоги" тумандошларимиз Шаҳзод Эргашев (55 кг вазн тоифасида), Улуғбек Толибов (65 кг) ҳамда Аббос Тожиев (77 кг) лар қаторида Пастдарғом тумани номини муносиб ҳимоя қилган Шаҳзод Давронов (60 кг), Нуробод тумани полвонлари Арслон Раҳимов (71 кг) ва Музроб Элмирзаев (83 кг) ларга насиб этди. Улар мусобақанинг республика босқичига йўлланмани қўлга киритишди. 

Ғолиб ва совриндорларга «Адолат» СДП вилоят Кенгашининг кубоги, диплом ва эсдалик совғаларини Партия сиёсий кенгаши раисининг биринчи ўринбосари А. Раҳмонов ҳамда Самарқанд вилояти белбоғли кураш Федерациясининг ижрочи директори Б.Бердиқуловлар тантанали равишда топширишди.

комментариев