» » «Қалқон» вилоятга боради

«Қалқон» вилоятга боради

Барча умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида «Ёш қутқарувчилар» мусобақасининг туман босқичи бўлиб ўтди. Қизғин кечган мусобақада иштирокчилар 5 та шарт асосида беллашишди.

Натижаларга кўра, 17-мактабнинг «Қалқон» жамоаси 1-ўринни эгаллади. 

Бундан ташқари, 10 ёшдан 14 ёшгача бўлган ўқувчилар ўртасида «Яшил чироқ» мусобақаси ҳам ўтказилди. Қувонарлиси, бу мусобақада ҳам 17-мактаб ўқувчилари 1-ўринни эгаллашди.

Ғолиб жамоаларнинг ҳар иккаласи ҳам вилоят босқичга йўлланмани қўлга киритишди. 

Жамоаларнинг юқоридаги ютуқларини қўлга киритишда ЧЁТ фани ўқитувчиси Ш. Раҳмоновнинг ҳиссаси катта бўлди.


Гулҳаё РАҲИМОВА,

мактабнинг ёшлар етакчиси.

комментариев