» » СИНОВ НАТИЖАЛАРИ НИМАНИ КЎРСАТДИ?

СИНОВ НАТИЖАЛАРИ НИМАНИ КЎРСАТДИ?

Маълумки, мамлакатимизда 2023 йилда аҳолини рўйхатга олиш тадбири ўтказилади. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги қарорига асосан, мазкур тадбирга тайёргарлик кўриш сифатини таъминлаш, унинг ташкилий ва услубий жиҳатлари, дастурий-техник таъминоти ва маълумотларни қайта ишлаш технологик жараёнлари ҳозирлигини аниқлаш мақсадида, 2021 йил 1-25 ноябрь кунлари республикамизнинг 4 та ҳудудида синов тариқасида аҳоли рўйхатга олинди.

Синов натижаларидан келиб чиқиб, 2023 йилда аҳолини рўйхатга олиш дастури, рўйхатга олиш саволномалари, методик қўлланмалар ва норматив ҳужжатларга тегишли ўзгартиришлар киритилади ҳамда маълумотларни қайта ишлаш бўйича ахборот тизими такомиллаштирилади. Мазкур жараёнларда иштирок этиш учун 2021 йилнинг 12-20 ноябрь кунлари халқаро кузатув миссияси мамлакатимизга ташриф буюрди. 11 кишидан иборат ушбу миссия вакиллари синов тариқасидаги аҳолини рўйхатга олишга кўрилган тайёргарлик ва уни ўтказиш ишлари билан танишди. Улар бу жараённи ижобий баҳолаб, уни янада сифатли ва замонавий усуллардан фойдаланган ҳолда ўтказиш юзасидан таклиф ва тавсиялар берди. Жумладан, саволномаларни миллий менталитетга мослаштиришни янада такомиллаштириш, планшетлардан кенг фойдаланиш, интернет тармоғи орқали рўйхатга олиш тизимини соддалаштириш каби йўналишларга алоҳида эътибор қаратилди.
Аҳолини рўйхатга олиш натижаларидан ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли бандлиги, таълим, соғлиқни сақлаш, аёллар ва болалар саломатлигини яхшилаш ва оилаларга ёрдам кўрсатиш, уй-жой билан таъминлаш бўйича дастурларни манзилли ишлаб чиқишда ахборот манбаи сифатида фойдаланилади. Шунингдек, бу натижалар миллий барқарор ривожланиш мақсадлари индикаторларини шакллантириш, халқаро рейтинглар ва индексларда, жумладан, Статистика салоҳияти индекси, Инсон баркамоллиги индекси, Иқтисодий эркинлик индекси кабиларда мамлакатимизнинг ўрнини юксалтиришга хизмат қилади. Шу билан бирга, рўйхатга олиш натижалари хорижий инвесторларни кенгроқ жалб қилиш, инвестицион муҳитни янада яхшилаш, туризм салоҳиятини ошириш, иқтисодиёт юксалиши ва пировардида аҳоли фаровонлигини янада яхшилашда қўл келади. 
 Бу борада туманимизда ҳам бирмунча ишлар қилинмоқда. Жумладан, туман бандликка кўмаклашиш марказида «Аҳолини ршйхатга олиш¬2023» видеоролиги намойиши ташкил этилган. Бу маълум даражада аҳолининг жараёндан хабардорлигини таъминлайди.
                                          А. НОРМУРАТОВ,            туман  статистика бўлими
бош мутахассиси.

комментариев