» » 44-мактабда учрашув

44-мактабда учрашув

44-мактабда Муҳаммад Юсуф таваллудига бағишланган тадбир ўтказилди.Тадбирга “Шуҳрат” медали соҳибаси, шоирнинг рафиқаси Назира Ас-Салом ва Зулфия номидаги Давлат мукофоти соҳибаси, шоира Гулжамол Асқарова ташриф буюрди.   Учрашув давомида шоир шеърларидан намуналар ўқилиб, йиғилганлар жуда катта таассурот олишди.
      Тадбир сўнгида мактабнинг собиқ битирувчиси Ўзбекистон Республикаси матбуот ва ахборот агентлиги масъул котиби Завқиддин Насимов кутубхонага 40 та китоб совға қилди.

комментариев