» » Самарқанд Давлат университетида ўқув-семинар

Самарқанд Давлат университетида ўқув-семинар

Самарқанд вилоят судининг судьяси Б. Аликулов ва жиноят ишлари бўйича Тойлоқ туман судининг раиси О. Аллаев билан ҳамкорликда Самарқанд Давлат университетининг талабалари билан жиноятчиликка қарши курашиш мавзусида ўқув-семинар машғулоти ўтказилди.
Мазкур семинар машғулотда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва ўғирлик ҳамда транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш жинояти тушунчаси ва содир этилишида имкон берган шарт-шароитларни мазмун-моҳияти етказилиб, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар билан таништирилди.
Бундан ташқари, Самарқанд вилоят судининг судьяси Б. Аликулов, Самарқанд вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг Самарқанд Давлат университетининг талабаси томонидан содир қилган ўғирлик жинояти юзасидан хусусий ажрими муҳокама қилиниб, тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, жиноят ишлари бўйича Тойлоқ туман судининг раиси О. Аллаев, Самарқанд Давлат университетининг талабаси томонидан содир қилган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш жинояти юзасидан хусусий ажрими муҳокама қилиниб тушунтиришлар берилди.
Самарқанд Давлат Университети талабаларининг ижтимоий хавфли қилмишларини олий таълим муассасасидаги таҳсил вақтидан кейин содир этган бўлса-да, олий таълим муассасаси мутасаддилари томонидан талабалар ўртасида жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш ва унинг туб моҳияти, салбий оқибатларини тушунтириш ишларини янада изчил, самарали ва таъсирчан усуллардан фойдаланган ҳолда профилактик тадбирларни кучайтирилиши лозим бўлади. 
 Талабалар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш, қонунларга риоя этиш ва уларни ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаш, ёшлар томонидан ижтимоий бурч бузилганлиги билан боғлиқ ҳолатлар содир этилмаслигини таъминлаш мақсадида мазкур хусусий ажримларни илмий-педагогик жамоа ва талабалар ўртасидаги йиғилишда муҳокама қилиниб, тегишли 
чора-тадбирлар ҳамда уларни бартараф этиш йўллари тушунтириб ўтилди.

комментариев