» » ЁШЛАР КУНИГА БАҒИШЛАНДИ

ЁШЛАР КУНИГА БАҒИШЛАНДИ

 «Қўшчинор газетаси таҳририяти қошида ташкил этилган «Сиёб мавжлари» туман  ижодкор-ёшлар тўгарагининг Ўзбекистон ёшлари кунига бағишланган навбатдаги машғулотида  туман мактаблари ижодий маданий ишлар тарғиботчилари – Ғолиб Расул (6-мактаб), Юсуф Аҳмедов (13-мактаб), Кимё Мамадмуродова (29-мактаб), ёш ижодкорлар: Меҳрож Каримов ва Машҳура Нуруллаева ( иккаласи-29-мактабдан), Шаҳризода Баҳодирова (3-мактаб) ва бошқалар қатнашдилар. Анжуманда ижодкорлар – А. Нисорий, Ғ. Расул, Ю. Аҳмедов ҳамда ўқувчи-ёшлар ўз ижод намуналаридан ўқиб беришди. Қизғин баҳсларга бой кечган тадбир сўнгида шоир А. Нисорий қатнашчиларга янги  китобларини совға қилди.

комментариев