» » «СИЁБ МАВЖЛАРИ»ДА -ЗУМРАД ФАСЛ ВАСФИ

«СИЁБ МАВЖЛАРИ»ДА -ЗУМРАД ФАСЛ ВАСФИ

 Ўлкамизда табиатнинг келинчак  фасли — баҳор сепини ёйиб, борлиқни гул­гул яшнатиб юборди. «Сиёб мавжлари» туман  ижодкор ёшлар тўгарагининг шоир А. Нисоров бошқариб борган навбатдаги машғулотида асосан борлиқнинг, юртимизнинг баҳорий гўзаллиги тараннум этилган шеърлар янгради.  Тўгаракнинг фаол  аъзолари, умидли ёш ижодкорлар — Муниса Ҳамроева(55­мактаб). Рухшона Собирова(13­ мактаб), Маржона Долиевалар  қаторига назм боғига эндигина қадам ташлаётган қаламкашлар — Шаҳризода Зиёдулллаева Рухшона Ҳайдарова¬, Фарангиз Файзуллаева, Малика Каримова, Меҳрангиз Эркинова, Меҳрибон Ҳикматуллаева( барчаси -3  -мактаб) Райҳон Қурбонова (21 ­ -мактаб) Баҳодир Илашев, Элдор Маърупов, Парвиз Абдусатторов, Дилсўз Баҳронова,  Дилсўз Баҳронова, Ширин Жумабоева,  Эътибор Облобердиева­ларнинг шеърий машқларида тиниқ жўшқин сатрлар ҳам борлиги қувонарли бўлди.  Тадбирда 3 ­ мактабнинг жонкуяр ижодий-маданий ишлар  тарғиботчиси Ғолиб Расул, 50­ мактаб ижодий»маданий ишлар  тарғиботчиси Турсунбой Худойқуловлар иштирок этди.
                              А. ОРЗИМУРОДОВ,
                       «Қўшчинор» мухбири.

комментариев