» » "СИЁБ МАВЖЛАРИ"ДА МЎЪТАБАР АЁЛ ВАСФИ!

"СИЁБ МАВЖЛАРИ"ДА МЎЪТАБАР АЁЛ ВАСФИ!

    «Қўшчинор» газетаси таҳририяти  қошида ташкил этилган  «Сиёб мавжлари» ижодкор ёшлар тўгарагининг навбатдаги машғулоти Фасли навбаҳорнингилк  гўзал айёми, 8 март – Халқаро хотин-­қизлар куни байрамига бағишланди. Ёш қаламкаш йигит­ қизларимиз меҳри уммон онажонларимиз, мунис опа­сингилларимизга бўлган юксак эҳтиромни жўшқин мисраларда ифода этишди.
    «Сиёб мавжлари»нинг  тароватли байрам арафасидаги мушоира ва мунозараларида   умидли ёш қаламкашлар – Мадина Музрафова, Фарангиз Ғуломова, (барчаси: 34-­мактаб), Абдуғаффор Аҳадов (41­-мактаб), Ясмина Аъзамова, Мавжуда Иброҳимова(барчаси: 53­-мактаб) билан бир қаторда улар ортидан назм гулшанига кириб келаётган Гулсевар Рўзибоева (34-­мактаб), Дилноза Иброҳимова( 53-­мактаб) Моҳина Ҳасанова, Кубарро Тилавова (барчаси­ 16-­мактаб), Райҳона Қурбонова(21-­мактаб)лар  баҳор ва оналар ҳақидаги янги шеърий машқларини ўқиб беришди. Уларнинг энг яхшилари «Қўшчинор» газетасининг байрам сонида чоп этилади.                                      Тадбирда тўгарак раҳбари, шоир А. Нисорий ҳамда 16­-мактаб ижодий­-маданий ишлар тарғиботчиси Г. Мўминовалар сўзга чиқиб, ёш ижодкорларга керакли маслаҳатларни бердилар. 
 «Сиёб мавжлари» туман ижодкор ёшлар тўгарагининг навбатдаги машғулоти шу йил  31 март, пайшанба куни соат 14.00да таҳририят биносида ўтказилади.
                                    А. ОРЗИМУРОДОВ.

комментариев