Нурли йўл маҳалласининг Бахшитепа қишлоғида яшовчи Азим Эшонқулов ошпазлар ва уй бекаларининг оғирини енгил қилишга қатъий бел боғлаган кўринади. У қўлбола усулда яратган сабзи тўғраш мосламаси фикримизнинг далилидир. – Анъанавий усулда ўртача катталикдаги сабзини тўғраш учун 10-15 сония вақт кетса, мослама ёрдамида бу юмушни 1,5 сонияда бажариш мумкин, — дейди Азим ака, — Демак иш унумдорлиги ўн бараварга ошади. Шунинг учун келгусида бундай мосламани аҳоли эҳтиёжига қараб ишлаб чиқариш режамиз бор.

комментариев