» » ЁШЛАР МАЪНАВИЯТИНИ ЮКСАЛТИРИШ – УСТУВОР ВАЗИФА

ЁШЛАР МАЪНАВИЯТИНИ ЮКСАЛТИРИШ – УСТУВОР ВАЗИФА

Мамлакатимизда ёшлар таълим тарбиясига  ғамхўрлик Давлат сиёсатига айланганлиги, навқирон йигит-қизларнинг ҳар томонлама баркамол, билимли ва маънавиятли  бўлиб етишишлари учун барча имкониятлар ишга солинаётгани сир эмас. Туманимизда ҳам бу борада амалга оширилаётган ишлар анча  салмоқли бўлиб, улар ўз самарасини бермоқда.  Ёшларимизнинг жорий йилнинг биринчи ярмида  эришган ютуқлар билан ҳар қанча  фахрлансак арзийди. Оғир атлетика 102 кг. вазнда бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпиони, шопўлотлик Шарофиддин Амриддинов, 2022 йилги Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори, давлатободлик Маҳбуба Халилова сингари юзлаб истеъдодли ёшларимизнинг муваффақиятлари  фикримиз далилидир... 
  Юқоридаги иқтибос, Туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари  Жаҳонгир Хақбердиевнинг ёшлар маънавиятини юксалтириш масалаларига бағишланган матбуот анжумани чоғидаги чиқишидан олинди. Ж. Ҳақбердиев ҳокимликнинг ёшлар масалалари бўйича масъул ташкилотлари томонидан 2022 йилнинг биринчи ярмида қилинган ишлар, эришилган ютуқлар, йўл қўйилган хато-камчиликлар, ечимини кутаётган муаммолар ва уларнинг ечимига тўхталди. Шунингдек, журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарди.

комментариев