Энг яқин дўст

Мана эзгу ниятлар билан бошланган  «Китоб улаш» акцияси доирасида кўплаб эзгу ишлар амалга ошмоқда. Бундай тадбирлар мактаб кутубхона фондини бойитиш билан бир қаторда раҳбарларнинг ўзи учун қадрдон ҳисобланган таълим даргоҳида бўлиш, уларга ҳавас ила боқаётган болажонлар билан дилдан суҳбат қуриш имконини берди. 

    Тойлоқ туман ғазначилик бўлими бошлиғи Адҳам Шарипов ҳам ўзи таҳсил олган 20-мактабга борди ва муассаса кутубхонасига 30 та китоб совға қилди. Ўқувчилар билан суҳбатлашаркан, «Инсоннинг энг яхши ва яқин дўсти бу китоб» деди.

комментариев