» » ЭЪЗОЗДАДИР БИЗНИНГ КЕКСАЛАР

ЭЪЗОЗДАДИР БИЗНИНГ КЕКСАЛАР

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 26 сентябрдаги қарорига асосан айни кунларда туманимизда “Кексалар ҳафталиги” ўтказилмоқда. Ҳафталик доирасидаги навбатдаги тадбир сўлим "Нуронийлар маскани"да  бошланди. Унда кўп йиллик фидокорона меҳнати билан эл-юрт ҳурматини қозонган фахрийлар, ёшлар маданият ходимлари иштирок этди. Масканда концерт дастури, тиббий кўрик ташкил этилди. Шунингдек, нуронийлар  шахмат  бўйича ўзаро беллашишди. Дилдан суҳбат "Шербек" базмгоҳида, тўкин дастурхон атрофида давом этди.
Тадбирда сўзга чиққан туман ҳокими Б. Бобоназаров нуронийларга эзгу тилаклар билдириб, уларнинг бой ҳаётий тажрибаси ёшлар ибрат мактаби эканлигини таъкидлади. Базмда ибратли умр йўлини босиб ўтган нуронийлар: «Дўстлик» ордени соҳиби Тўхта бобо Худойназаров, Раъно ая Саъдуллаевалар ҳам сўз олиб чексиз ғамхўрлик учун тадбир ташкилотчиларига миннатдорлик билдиришди.
 Шундан сўнг нуронийларимиз қадимий  Самарқанднинг дунёга машҳур Буюк Ипак йўли халқаро туризм марказига саёҳат қилишди.

комментариев