» » Тойлоқлик Маҳбуба Эргашева "Йил аёли" кўрик танловининг Республика босқичига йўлланма олди

Тойлоқлик Маҳбуба Эргашева "Йил аёли" кўрик танловининг Республика босқичига йўлланма олди

Самарқанд шаҳридаги ёшлар марказида "Йил аёли" республика миллий танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
     Унда танловнинг шаҳар, туман босқичларида ўрин олган 16 нафар аёл ўзаро беллашди. Иштирокчилар орасида оддий уй бекасидан тортиб, ўз фанини инглиз тилида ўтадиган фан докторлари, 100 дан зиёд иш ўринлари яратган тадбиркорлар бор.
     -Танловнинг шаҳар ва туман босқичларида 200 нафарга яқин аёллар иштирок этди, - дейди вилоят ҳокимининг ўринбосари, вилоят оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Зебинисо Раҳмонова. - Иштирокчи аёллар ўзаро уч шарт асосида беллашиб, зукколик, билим ва оилавий қадриятлардан намуналар намойиш этдилар.
     Танлов натижаларига кўра, биринчи ўрин Тойлоқ туманида истиқомат қилувчи, Самарқанд  давлат университети доценти Маҳбуба Эргашевага насиб этди.
      Номинациялар ғолибларига  ташкилотчиларнинг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

комментариев