» » ЯНГИЛАНАЁТГАН ТОШКЕНТ ЗИЁРАТИ

ЯНГИЛАНАЁТГАН ТОШКЕНТ ЗИЁРАТИ


Тойлоқлик меҳнат фахрийларида катта таассурот қолдирди

«Нуроний» жамғармаси туман бўлими ташаббуси ва ҳомийлиги остида 55 нафар тойлоқлик меҳнат фахрийларининг мамлакатимиз пойтахти —муаззам Тошкент шаҳрига саёҳат ташкил этилди. Давлат идораларида, ишлаб чиқариш соҳасида ва бошқа жабҳаларда меҳнати сингган отахон ва онахонлар амалга оширилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари натижасида чирой очиб, яшнаб бораётган пойтахтнинг диққатга сазовор жойларини, шу жумладан Зангиота туманидаги шу ном билан аталаувчи зиёратгоҳни, Мустақиллик майдони, Қатағон қурбонлари мажмуаси, Оқминор масжиди, мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Каримов илмий-маърифий мажмуаси ҳамда музейини томоша қилишди. 

— Бу каби эзгу тадбирлардан кўзланган мақсад, дейди «Нуроний» жамғармаси туман бўлими раиси Мусохон Тўраев. —  Нуронийларимизни сайёҳлик фаолиятига жалб этиш билан бирга уларни мамлакатимизда Президентимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган улкан ислоµотлар билан яқиндан таништириш, шукроналик ҳиссини улар орқали ёш авлодга сингдиришдан иборат. Шунинг учун жаннатмонанд диёримизнинг диққатга сазовор жойларига саёҳатларни режа асосида бундан буён ҳам давом эттирамиз. 

Даврон ЙЎЛДОШЕВ,

жамғарма туман бўлими ходими. 

комментариев