» » КОРРУПЦИЯ – ТАРАҚҚИЁТ КУШАНДАСИ

КОРРУПЦИЯ – ТАРАҚҚИЁТ КУШАНДАСИ

 Сўнгги йилларда аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга, жамиятда коррупцияга муросасиз муносабатни шакллантиришга йўналтирилган тизимли чоралар кўрилмоқда.
Коррупция сўзи “лотин тилидан олинган бўлиб, “бузиш” – “емирилиш” деган маъноларни англатади.
    Коррупция - ҳар бир миллатнинг энг жирканч иллатларидан ҳисобланади.    Коррупция мамлакат иқтисодиётининг барқарор ривожланишига, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларининг бузилишига, улардаги давлат бошқаруви органларига нисбатан ишончсизликнинг пайдо бўлишига олиб келади.
    Шундан келиб чиққан ҳолда, иқтисодиётни янада ўстириш, халқ фаровонлигини ошириш, мамлакатда инвестиция муҳитини яхшилаш борасидаги стратегик вазифаларни ҳал этиш муҳим аҳамиятга эга. Бу эса коррупцияга қарши курашиш соҳасида давлат сиёсатининг самарали амалга оширилишини таъминлаш бўйича янги тизимли чоралар кўрилишини тақозо қилмоқда.
    Аслида коррупция бирор мансабдор шахснинг қонунчилик ва ахлоққа зид равишда ўзининг бошқарув ваколатлари ва ҳуқуқларидан шахсий манфаатлар мақсадида фойда олишидир.
    Жамиятимизни коррупциядан сақлашимиз учун авваламбор, фуқаролар онгида ҳуқуқий маданиятни ошириш лозимлиги, бунда давлат органлари ва ташкилотлар ходимларини, таълим муассасаларида ўқувчи ва талабаларни ҳуқуқий онгини юксалтириш юзасидан зарур чора-тадбирлар белгиланиши, хуқуқий таълим соҳасидаги мутахасисларни касбий таёрлашнинг сифатини яхшилаш ҳамда доимий равишда такомиллаштирилиб  боришига қаратилган тадбирларни амалга ошириш айни муддаодир.
    Бугун ҳар бир давлат хизматчиси ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи давлат органлари ходимларининг феъл-атворига Ўзбекистон Республикаси қонунларига бўйсуниш ва уларни ҳурмат қилиш одобини сингдириб бориш ўта муҳим вазифадир. Жамиятимизда коррупцияга қарши муросасиз кураш олиб борилаётган ҳозирги даврда фуқароларнинг ҳуқуқий билими ва онгини ошириш, қонунларга ҳурматсизлик қилган шахслар тўғрисида асослантирилган кўрсатувлар, эшиттиришлар ташкил қилиш, мақолалар чоп этиб бориш, уларнинг қилмиши нотўғри эканлигини таъсирчан воситалар орқали кўрсатиб бериш, албатта, ўз самарасини беради. 
Тайлоқ туман судлари ҳам тумандаги корхона муассалари, ташкилотларида ҳамда ўқув муоссаларида коррупцияга қарши курашиш борасида ҳуқуқий тарғибот ишларини олиб борилмоқда.
Қачонки адолат устувор бўлган мамлакатда  тараққиёт, халқ фаровонлиги, ислоҳотлар самараси таъминланади. Бироқ, коррупцияни келтириб чиқарувчи омиллар ана шу ҳудудда яшаб турган жамият яратган тизимнинг носоғлом яшашида намоён бўлади.
Хулоса қилиб айтганда, коррупцияга қарши курашишга доир қабул қиланаётган норматив ҳужжатлар нафақат коррупцияга қарши курашиш механизми мустаҳкамланишини, балки ҳар бир раҳбар, ҳар бир фуқаронинг ўзига юклатилган вазифани сидқидилдан, ҳалол адо этишини, шу билан бирга, жамиятдаги муҳит, аҳолининг ҳуқуқий билими, маданият даражаси, маънавияти, уюшқоқлиги ва жамоат фаоллиги пастлиги каби омилларга барҳам беришни талаб этади.
 Ж. Арсланов,
Самарқанд вилоят судининг судьяси.           

 О. Аллаев,
Жиноят ишлари бўйича Тойлоқ туман
судининг раиси.                           

комментариев