» » Ўқув-семинар ўтказилди

Ўқув-семинар ўтказилди

Самарқанд вилоят судининг судьяси Б.Аликулов ва жиноят ишлари бўйича Тойлоқ туман судининг раиси О. Аллаев билан ҳамкорликда Тойлоқ туман тиббиёт бирлашмасининг ходимлари билан жиноятчиликка қарши курашиш мавзусида ўқув-семинар машғулоти ўтказди.
2022 йил 28 январда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022 — 2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сонли Фармони қабул қилинганлигини, мазкур Фармон билан 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси (кейинги ўринларда - Стратегия), 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да амалга оширишга оид давлат дастури (кейинги ўринларда – Дастур), 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини амалга ошириш бўйича республика комиссияси таркиби, 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини амалга ошириш бўйича республика комиссиясининг ишчи гуруҳи таркиби тасдиқланганлигини маълум қилишди.
Маърузачилар берган маълумотларга кўра навбатдаги Стратегия “2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”нинг мантиқий давоми сифати ўлароқ ишлаб чиқилганлигини таъкидлашди.
Бундан ташқари, 2022 йилги Дастурдаги 13-мақсадда  (Мулк ҳуқуқларининг дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилиш ҳамда давлат органларининг мулкий муносабатларга ноқонуний аралашувини чеклаш) ҳам хусусий мулк дахлсизлиги ва ҳимояси кафолатларини кучайтириш, мулкий, шу жумладан ер участкасига бўлган ҳуқуқларни сўзсиз таъминлашда мулкий, шу жумладан ер участкасига бўлган ҳуқуқлар билан боғлиқ барча маъмурий ҳужжатларни қатъий равишда фақат суд тартибида бекор қилиш ёки ҳақиқий эмас деб топиш амалиётини жорий этиш ҳамда иқтисодий судларда мол-мулкка бўлган мулк ҳуқуқи тўғрисидаги даъволар юзасидан регрессив (камайиб борувчи) давлат божи ставкаларини қўллаш назарда тутилган.
Давлат Дастурида судларга доир белгиланган вазифалар қаторидан Маъмурий судларда мансабдор шахсларнинг қарорлари устидан берилган шикоятларни кўриб чиқиш тизимини такомиллаштириш орқали суд назоратини қўллаш соҳасини кенгайтириш, суд процессида томонларнинг ҳақиқий тенглик ва тортишувлик тамойилларини рўёбга чиқариш, судлар тизимида «ягона дарча» тамойилини кенг жорий этиш мақсадида аризаларни судга тааллуқлилигидан қатъий назар қабул қилиш ва ваколатли судга юбориш ҳамда муайян иш доирасида барча ҳуқуқий оқибатларни ҳал қилишни таъминлаш тизимини жорий этиш, судьялар корпусини шакллантиришда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, суд тизимидаги раҳбарлик лавозимларга тайинлашда сайланиш ва ҳисобдорлик каби демократик тамойилларни жорий этиш, судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш, судьялар ва судлар аппарати ходимларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш, судьяларнинг одил судловни амалга оширишдаги фаолиятини рағбатлантириш каби муҳим вазифалар ҳам жой олган.
Мамлакатимизда коррупцияга қарши кураш чораларини кучайтириш мақсадида 2020 йил 29 июнда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-6013-сонли Фармони (кейинги ўринларда - Фармон) ва «Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-4761-сонли Қарори (кейинги ўринларда - Қарор) қабул қилинган.
Мазкур Президент Фармони билан  жамият ва давлат ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашишга қаратилган давлат сиёсатининг самарадорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) ташкил этилган.
Юқорида қайд этилган Президент Қарори билан эса Агентлик бошқарув ходимларининг чекланган сони 50 та штат бирлиги миқдорида белгиланиб, улардан 10 та штат бирлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, 40 та штат бирлиги эса Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг штат Қуйи Алгарларини қисқартириш ҳисобига шакллантирилди.
Қарорга кўра Агентлик директори мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шароитлари бўйича вазирга, директор ўринбосарлари эса вазир ўринбосарларига тенглаштирилади. Агентлик директори ўринбосарлари Агентлик директори тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади. Агентлик ходимлари директор томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади, уларга эгаллаган лавозими ва иш стажига мувофиқ, шунингдек, аввалги иш жойида берилган ҳарбий ва махсус унвонлар (мартаба даражалари, малака тоифалари, дипломатик мартабалар) ҳисобга олинган ҳолда (мавжуд бўлганда) мартаба даражалари берилади. Агентликда ишлаган давр ҳарбий ва махсус унвонларни олиш учун зарур бўлган иш стажига қўшилади ҳамда уларни Агентликда ишлаш даврида бериш олдинги иш жойи бўйича назарда тутилган тартиб ва муддатларда амалга оширилади.
Одам савдоси — инсон, унинг шаъни, қадр - қиммати, осойишта турмуши ҳамда келажагига тахдид солаётган трансмиллий уюшган жиноятчилик кўринишларидан бири бўлиб, ўзининг чегара танламаслиги ҳамда гирдобига асосан ёшларни ва аёлларни тортаётганлиги билан бар чада катта ташвиш ва хавотир уйғотмоқда.
Инсонни улуғаш, унинг ҳуқуқ ва эркинлиги ҳимоясини таъминлаш асосий қадриятга айланган ушбу даврда, бу мудҳиш иллат ноконуний қурол савдоси, гиёҳвандлик воситаларининг гайриқонуний муомаласи каби оғир оқибатларни келтириб чиқаради.
Чақалоқ савдоси «одам савдоси» жиноятининг хавфли кўринишидир, 2020 йилга келиб одам савдоси билан боғлиқ жиноятлар сони 6 баробарга камайган. Масалан, 2012 йилда 574та одам савдоси билан боғлиқ жиноят қайд этилган бўлса, 2019 йилга келиб бу кўрсаткич 94та, 2020 йилда эса 74тагача камайган. Бироқ таҳлиллар ушбу даврда чақалоқлар ва болалар савдоси улуши сурункали равишда ортиб бораётганини кўрсатади.
2017–2020 йиллар ўтказилган тезкор тадбирлар давомида чақалоқ савдоси билан боғлиқ 185та жиноят аниқланган. Жумладан, 2017 йилда 69та, 2018 йилда 46та, 2019 йил 41та, 2020 йилнинг 11 ойида 34та ана шундай жиноятлар аниқланган. Мазкур ҳолатлар бўйича жиноят ишлари қўзғатилиб, айблов хулосаси билан тегишли тартибда судга оширилган. Бу жараёнда чақалоқни сотганларга ҳам, уларни сотиб олганларга ҳам, шунингдек, ўртада воситачилик қилганларга ҳам қонуний чоралар кўрилган. Ачинарлиси воситачиларнинг 
32 фоизи тиббиёт вакилларини ташкил қилган.
Ҳозирги жиноятлар таҳлилидан келиб чиқсак, расмий никоҳ орқали оила қурганлар эмас, кўпинча, никоҳсиз туғиб қўйган қизлар фарзандларини сотиши ҳолатлари аниқланган. [Ҳомиладор бўлиб қолганини] ота-онасидан яширади, маҳалла-кўйдан яширади. Бошқа вилоят ёки шаҳарга бориб болани туққач, туғдиришга ёрдам берган воситачилар орқали болани сотиш ҳолатлари кўп.
Чақалоқ савдосининг кўпайиб бораётганига аксарият ҳолларда боланинг онаси ижтимоий ҳимояланмагани, моддий кўмакка муҳтожлиги ёки турмуш қурмаган қизларнинг ҳомиладорлигини оиласидан яширишга уриниши сабаб бўляпти. Бундан ташқари, у фарзанд кўрмаган оилаларда чақалоқларни сотиб олишга эҳтиёж катталиги, болани сотишдан юқори моддий манфаат топиш имкони мавжудлиги, она ҳомиладор бўлган вақтдан бошлаб бола туғилгунга қадар ўтган вақт орасида чақалоқ савдосига йўл қўймаслик бўйича самарали механизм ва қонунчилик базасининг йўқлиги ҳам ушбу муаммонинг илдиз отишига замин яратяпти.
Юртимизда одам савдосига оид ноқонуний ҳаракатларга қарши тадбирлар, давлат ва жамоат органлари томонидан бажариладиган энг муҳим вазифалар йўлга қўйилган. Ўзбекистон инсонпарвар демократик давлат сифатида умумэътироф этилган халқаро норма ва қоидаларни ўз миллий ҳуқуқ тизимига кенг жорий қилиш йўлини тутади.
Хулоса ўрнида таъкидлаш керакки, Чақалоқ савдосини олдини олиш мақсадида меҳнат жамоаларида, маҳаллаларда профилактика мақсадида йиғилишлар ўтказиш, содир этилган жиноятларнинг сабабларини ва уларнинг оқибатларини фуқароларга етказиб турилишини янада чуқурроқ таъминлаш лозим.

комментариев