“Соғлом оила-мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди
Оила – жамиятимизнинг бирламчи бўғини, халқимизнинг гўзал урф-одатлари ва қадриятларини ўзида асровчи муқаддас мўъжаз маскан. Бежизга эзгуликлар оиладан бошланади, ундан маҳаллага кўчади, жамиятга кириб боради, дейишмайди.
Хўш, оила аталмиш муқаддас қўрғонни асраш фақатгина қизларимизга боғлиқми? Йўқ, албатта. Бу бевосита забардаст, ақл-заковатли, теран нигоҳли йигитларимизнинг ҳам қўлидадир. Уларнинг оилаларини мустаҳкам қилмоғида, бевосита, ўз айтар сўзи ҳамда қатъий қарори бўлиши шарт.
Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашига ЎзЛиДеПдан 53-Боғизағон сайлов округидан сайланган депутат Мутабар Юлдашова “Соғлом оила-мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида “Миллий қадриятлар – мустаҳкам оила таянчи” мавзусида Тойлоқ туманининг Боғизағон маҳаллсидаги 57 -ИДУМ да ота-оналар, хотин – қизлар, нуронийлар билан учрашди.
Мазкур тадбирларни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад мавжуд муаммоларни таҳлил қилиш, бу борада кенг жамоатчилик вакиллари, мутахассислар, маҳаллаларда фаолият юритаётган хотин – қизлар фаоллари ва бошқа шу соҳага алоқадор мутахассислар фикрларини ўрганиш, давлат томонидан амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларни белгилаш, инсон ҳуқуқларини таъминлаш йўлида барчани бирлаштиришдан иборатдир.
Давлатимиз раҳбарининг қатъий сиёсий иродаси туфайли “Инсон қадри учун” тамойили асосида зўравонликнинг ҳар қандай кўринишига қарши курашиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Тадбирда сўзга чиққан депутат Мутабар Йўлдошова томонидан туманимизда амалга оширилган ишлар ва бугунги натижалар бу борада қилиниши зарур бўлган ишларга дастлабки қадам эканлиги, чунки ҳали ечилмаган муаммолар борлиги алоҳида таъкидланди.
Давра суҳбатида иштирокчилар гендер зўравонликнинг ижтимоий оқибатлари, унинг олдини олишга қаратилган қонунчилик доирасидаги эришилган натижалар атрофлича муҳокама қилди.
Насиба Мўминова,
ЎзЛиДеП вилоят Кенгаши бўлим мудири
комментариев