» » Андижондан ғолиблик дипломи билан

Андижондан ғолиблик дипломи билан

Апрель ойининг охирида Андижон шаҳрида Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллудининг 65 йиллигига бағишланган халқаро анжуман бўлиб ўтди. Унда республикамизнинг барча вилоятларидан, шунингдек, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Афғонистондан  юзлаб ижодкорлар иштирок этишди. Тадбир доирасида шоир туғилиб ўсган Марҳамат туманида ўтказилган «Муҳаммад Юсуф издошлари» танловида тумандошимиз, истеъдодли ёш шоир Мадад Бурҳон (Мададхон Тўраев) фаол қатнашиб, ғолиблар сафидан жой олди ва диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

комментариев