» » «Қаҳрамонлик, бурч ва фидойилик»

«Қаҳрамонлик, бурч ва фидойилик»


9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати вилоят божхона бошқармаси бошлиғи Э.Салихов бошчилигида бир гуруҳ божхоначилар ва фахрийлар туманимиздаги 8-умумтаълим мактабига ташриф буюришиб, марҳум божхона хизмати кичик сержанти Қодиров Равшан Пулатович хотирасига бағишлаб тадбир ўтказилди.

Тадбирда сўзга чиққан вилоят божхона бошқармаси бошлиғи Э.Салихов, Равшан Қодировнинг босиб ўтган ҳаёт йўли, ҳарбий хизматда ҳамда божхона органларида хизмат вазифасини ўташ давомида кўрсатган жасорати тўғрисида тўхталиб ўтди.

Шунингдек, тадбирда туман ҳокимининг ўринбосари Ж.Ҳақбердиев, туман Маънавият ва маърифат маркази раҳбари З.Авазов, туман мудофаа ишлари бўлими бошлиғи Д.Сиддиқназаров, туман “Қўшчинор” газетаси бош муҳаррири М.Йўлдошевалар ҳам иштирок этишди.

Тадбир якунида мактаб ўқувчилари ўртасида марҳум божхона хизмати кичик сержанти Қодиров Равшан Пулатович хотирасига бағишлаб ўтказилган спорт мусобақаси ғолибларига фахрий ёрлиқ ва эсталик совғалари топширилди.

Шундан сўнг вилоят божхона бошқармаси бошлиғи Э.Салихов томонидан ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида мактаб кутубхонасига китоблар совға қилинди.  

комментариев