ёхуд малина етиштириб миллионлаб даромад топаётган қишлоқ аёли

😎O‘zLiDeP Тойлоқ туман кенгаши "Аёллар қаноти" томонидан “Намунали томорқачи аёл – фаровонлик бунёдкори!” лойиҳаси доирасида туманда малина етиштириб келаётган томорқачи Матлуба Бозорова ўз тажрибаси билан ўртоқлашди.
🗣 У дастлаб 6 сотихли ҳовлисида ер малина кўчатларини экишдан иш бошлаган. “Юртимиз тупроғи унумдор, фақат уни меҳр билан ишлаш керак,” дейди Матлуба опа. У хориждан олиб келинган юқори ҳосилдор малина навларини танлаб, ҳар бир ниҳолни гўё боласидек парвариш қилади.
✍️Матлуба опа учун малиначилик оддий даромад манбаи эмас, балки бутун маҳаллани иш билан таъминлаётган манба бўлди. Бугунги кунга келиб у 040. гектардан ортиқ ерда малиначилик билан шуғулланмоқда. Баҳор ойларида бу ерда ўнга яқин аёллар меҳнат қилади. Ҳосил мавсумида эса ёлланма ишчилар сони яна-да ортади.
✍️ “Малина осон парвариш қилинадиган мева эмас. Сувни яхши кўради, салқин иқлимни афзал билади. Уни вақти-вақти билан қирқиб туриш, бегона ўтлардан тозалаш, касалликлардан ҳимоя қилиш керак,” дейди Матлуба опа ўз тажрибасидан. Шунга қарамай, малинанинг бозори бор. Янги узилган малина шаҳар марказигача олиб борилиб, яхши нархларда сотилади.
🗣Матлуба Бозорова фаолияти билан фақат ўз оиласи эмас, балки бутун маҳалласига фойда келтирмоқда. У ёшларга, айниқса, қишлоқ қизларига бу соҳанинг сир-асрорларини ўргатиб, уларга ҳам йўл кўрсатмоқда. Бугун маҳалланинг ҳар бир хонадонига малина кўчатлари экилмоқда.
🎮 “Малина меҳнатни яхши кўради, лекин унинг ҳосили ҳам шунга яраша бўлади. Меҳнатдан чўчимайдиган аёл учун бу соҳа даромадли ва истиқболли,” дейди ишбилармон томорқачи аёл.
😎Дарҳақиқат, Матлуба опа Бозорова мисолида малиначилик фақатгина экин етиштириш эмас, балки аёл меҳнати ва қатъияти билан иқтисодий мустақиллик сари қўйилган дадил қадамдир. Бундай тадбиркорлар юртимиз қишлоқ хўжалигини янада ривожлантиришда муҳим рол ўйнайди.
Азизжон Орзимуродов, ЎзЛиДеП Тойлоқ туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари – аппарат раҳбари. 🤝https://t.me/uzlidep_samarqand
комментариев