» » “Самарқанд – Ургут” электрлаштирилган темир йўл линияси қурилиши жадал давом этмоқда

“Самарқанд – Ургут” электрлаштирилган темир йўл линияси қурилиши жадал давом этмоқда

Мазкур лойиҳа мамлакатимиз транспорт тизимини модернизация қилиш, минтақалараро алоқаларни кучайтириш ва йўловчилар учун замонавий ҳамда хавфсиз ҳаракатланиш шароитларини яратишга қаратилган йирик инфратузилма лойиҳалардан бири ҳисобланади.


Лойиҳа ишга туширилиши натижасида Самарқанд шаҳри, Жомбой, Пастдарғом, Тойлоқ ва Ургут туманлари ҳудуди аҳолисига сифатли ва хавфсиз транспорт хизматлари кўрсатилишига ҳамда ички туризмни ривожлантиришга, шунингдек, “Ургут” эркин иқтисодий зонаси салоҳиятини оширишга эришилади.

комментариев