
“Ҳончорбоғ” маҳалласида депутатлар камбағал оилалар ҳолидан бевосита хабар олиб, уларнинг долзарб муаммолари аниқланиб, зарур чоралар кўрилиши натижасида бир қатор масалаларни ҳал этдилар. Маҳалла фуқаролари билан очиқ мулоқот давомида ижтимоий ҳимоя ва яшаш шароитларини яхшилаш борасида тавсиялар берилди.
“Сочак” маҳалласида амалга оширилаётган асфалтлаш ишлари билан танишилди ва ишлар сифатини назоратга олиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди. Шунингдек, маҳалла етакчиси билан учрашув ўтказилиб, мавжуд муаммолар ва уларнинг устуворлиги муҳокама қилинди.
“Истиқлол” маҳалласида эски симёғоч устунларни янги, замонавий устунлар билан алмаштириш ишлари назоратга олинди ва ишларнинг белгиланган муддатда якунланиши устидан назорат кучайтирилди.
Бундан ташқари депутатлар ижтимоий кўмакка муҳтож ҳамда ногиронлиги бор аҳоли хонадонларига кириб хабар олиб уларнинг шароит ва камчиликлари билан танишдилар.

Нилуфар Акрамова,
“Адолат” СДП Тойлоқ туман Кенгаши раиси.
Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter | YouTube
комментариев