» » Чароғбонда аёллар тадбиркорлиги ривожланяпти

Чароғбонда аёллар тадбиркорлиги ривожланяпти

ЎзЛиДеП Тойлоқ тумани кенгаши аъзолари ҳамда халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари Чароғбон маҳалласида фаолият юритаётган тадбиркор аёллар фаолияти билан танишди.
Маҳалладаги “GLAMUR” гўзаллик салони раҳбари, тадбиркор Шаҳзода Тошпўлатованинг меҳнат фаолияти алоҳида эътироф этилди. Айни пайтда у 30 га яқин шогирдлари билан туман хотин-қизларига турли хизматларни кўрсатиб келмоқда.

Тадбиркор Нурия Сафоева томонидан 30 турдан ортиқ ширинлик маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, аҳолига таклиф этилмоқда. Унинг ташаббуси билан 8 нафар хотин-қиз доимий иш билан таъминланган. Тадбиркор шу вақтга қадар 50 дан ортиқ шогирдлар тайёрлаб, уларнинг мустақил фаолият бошлашига кўмаклашган.

Қувонарлиси, бугун амалга оширилаётган бундай ташаббуслар туфайли Чароғбон маҳалласи камбағалликдан холи ҳудудга айланмоқда.

✅@Zarnews_uz

комментариев