» » «Йилнинг энг яхши тарбиячиси»

«Йилнинг энг яхши тарбиячиси»

10-сонли Давлат мактабгача таълим муассасасида «Йилнинг энг яхши тарбиячиси» касбий кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.

Туман мактабгача таълим бўлими мудири ўринбосари 

Қ. Маманов бугунги кунда МТМ тарбиячиси қандай бўлиши кераклиги тўғрисида гапириб, тадбирни очиб берди. Самарқанд вилоят МАТ, ММТМФТЭ ва реабилитация бўйича мутахассиси 

Р. Аҳророва кўрик-танловнинг низоми ва шартлари тўғрисида йиғилганларга тушунча бериб ўтди.

Танловда тўртта ҳудудда ғолиб бўлган 9 нафар иштирокчи педагогик фаолияти бўйича тайёрлаган «Интернет партфолио»си, мактабгача таълим муассасасида педагогик фаолиятини, ижтимоий ҳаётдаги иштирокини, шахсий ютуқлари ва машғулотларини акс эттирувчи видеоролиги, уқув-услубий, илмий, маънавий ва маърифий ишларини акс эттирувчи ишлари, фахрий ёрлиқлари ҳамда дипломлари, халқаро лойиҳалар ва дастурлардаги иштирокига қараб баҳолаб борилди. Тадбир якунида Шаҳло Аҳророва (42-МТМ) «Йилнинг энг яхши ижодкор тарбиячиси», Камила Мухтасибова (38-МТМ) «Инновацион ва ахборот технологияларни қўллайдиган энг яхши тарбиячи», Халилова Мафтуна (30-МТМ) «Энг яхши методист тарбиячи» номларига муносиб деб топилди.

Ғолиблар I даражали диплом ҳамда таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси туман кенгашининг совғалари билан тақдирланди.

Зарина РАҲМОНОВА,

туман мактабгача таълим бўлимининг

 маънавий ахлоқий тарбия, махсус мактабгача таълим

 муассасалари фаолиятини 

ташкил этиш ва реабилитация бўйича методисти.

комментариев