Бугунги кунда умумий ёшга доир пенсиялар (эркаклар 60 ёш ва аёллар 55 ёш) ҳамда ногиронлик пенсияларини фуқароларнинг мурожаатисиз проактив шаклда тайинлаш жорий этилган.Бундан ташқари амалдаги қонунчиликка мувофиқ айрим шахсларда муддатдан аввал пенсияга чиқиш имтиёзлари мавжуд. Жумладан:
⏺Аёллар 20 йил иш стажига эга бўлган тақдирда 54 ёшдан (яъни умумий белгиланган пенсия ёши 1 йилга қисқартирилган ҳолда) ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига эга.
🔴 Маълумот учун: мазкур ҳуқуқ 1999 йилдан бери амалда.
⏺Технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) қисқариши ёки корхонанинг тугатилиши муносабати билан ишдан озод этилган ва ишсиз деб эътироф этилган шахслар пенсия ёшидан 2 йил олдин пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга.
🔴 Маълумот учун: мазкур имтиёз 1994 йилдан бери амалда.
Пенсия тизимида хизматларни тўлиқ рақамлаштириш мақсадида, 2026 йилда босқичма-босқич бошқа турдаги пенсияларни ҳам проактив шаклга ўтказиш кўзда тутилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси халқ муҳокамасига чиқарилди.
Ушбу лойиҳада мазкур имтиёзли пенсиялар ҳам фуқаронинг мурожаатисиз проактив шаклга ўтказиш кўзда тутилган.
🔔 Муҳим жиҳат:
❗ ОАВ ва фуқаролар ўртасида турли талқинларни олдини олиш мақсадида шуни маълум қиламизки, Қарор лойиҳасида пенсия ёшини ўзгартириш бўйича таклифлар мавжуд эмас.
Балки амалдаги мавжуд бўлган ҳуқуқлар сақлаб қолинган ҳолда, фақатгина пенсияларни фуқаронинг алоҳида мурожаатисиз, инсон омилисиз проактив (автоматлаштирилган) шаклда тайинлаш назарда тутилмоқда.
❗ Шу боис, мазкур масаладаги ахборотларни ёритишда ОАВ вакиллари томонидан пенсияларни тайинлашнинг инсон омилисиз, проактив шаклга ўтказилаётгани тўғри ва холис акс эттирилиши мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
Veb-sayt |Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | X

комментариев