» » МУРОЖААТЛАР ЕЧИМИ УЧУН МАСЪУЛЛИК

МУРОЖААТЛАР ЕЧИМИ УЧУН МАСЪУЛЛИК

Янги ҳаёт МФЙда ўтказилган сайёр қабулда мурожаат билан келган фуқаролар,  маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари, туман корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, шунингдек, учта секторлар раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари қатнашдилар. Тадбир давомида Б. Бобоназаров мурожаат билан келган фуқароларни қийнаётган муаммоларни диққат билан ўрганиб, уларнинг ечими юзасидан ўз фикрларини билдирди. Жумладан, Равот маҳалласида яшовчи фуқаролар Р. Мелибоева ҳамда Р. Саидқуловалар, Гулобод маҳалласида яшовчи О. Аҳадова, сочаклик М. Эшова, Қўшчинор маҳалласида истиқомат қилувчи М. Арабоваларнинг уй-жой масалалари билан боғлиқ, Ўзбекистон маҳалласида яшовчи фуқаро Ғ. Расулов ҳамда хўжаюзлик М. Суюновнинг тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун амалий ёрдам сўраб қилган мурожаатлари юзасидан тегишли идоралар  раҳбарларига аниқ топшириқлар, шунингдек, мурожаат эгаларига тушунтиришлар берилди. 

комментариев