» » ТУМАН ҲОКИМИ ТОЙЛОҚЛИК ЖУРНАЛИСТЛАРНИ КАСБ БАЙРАМИ БИЛАН ТАБРИКЛАДИ

ТУМАН ҲОКИМИ ТОЙЛОҚЛИК ЖУРНАЛИСТЛАРНИ КАСБ БАЙРАМИ БИЛАН ТАБРИКЛАДИ

                                                                                                                               27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот ходимлари куни байрами муносабати билан туман ҳокими Баҳодир Бобоназаров бошчилигидаги ҳокимлик вакиллари  «Қўшчинор газетаси таҳририятида бўлиб, жамоа аъзоларини касб байрами билан муборакбод қилишди ва уларга ҳокимлик фахрий ёрлиқлари, ташаккурномалари ҳамда қимматбаҳо совғаларини топширишди.
            Сўзга чиққанлар — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига туманимиздан сайланган депутат А.Ҳамроев, туман ҳокимининг ўринбосари Ж.Ҳақбердиев, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари З.Авазов, ва бошқалар ижодий жамоа фаолиятига муваффақиятлар тилашди. 
               Газета муҳаррири М. Йўлдошева юксак эҳтиром учун ҳокимлик раҳбарларига самимий миннатдорчилик билдирди.
         Касб байрамининг узвий давоми сифатида «Қўшчинор» ижодкорлари учун бир пиёла чой ташкил этилди.

комментариев