Маданият маҳалласида "Ёшлар кутубхонаси" фойдаланишга топширилди.Туман ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман кенгаши томонидан ташкил этилган зиё маскани
Ёшлар куни байрами арафасида фойдаланишга топширилди.Мазкур кутубхона мингдан ортиқ бадиий асарлар, шунингдек, болалар адабиёти, инглиз тилида ёзилган ҳикоялар тўпламлари билан бойитилган. Қолверса, 10 та замонавий комьпютерлар ҳам китобхонлар ихтиёрида.
Кутубхонамизда ёшлар маънавиятини юксалтириш учун барча шароитлар яратилган. Фаолиятимизнинг илк кунларидан китоб фондини янада бойитиш, китобларнинг электрон ва аудио шаклини кўпайтириш ҳамда компьютерларни интернет тармоғига улаш чораларини кўрамиз, – дейди туман АРМ раҳбари Шоҳиста Ботирова.

комментариев