Туман Давлат хизматлари маркази томонидан мамлакатимиздаги олий ўқув юртларига ўқишга кириш истагини билдирган 2278 нафар абитуриентлардан ҳужжатлар қабул қилинди.
Жорий йилда олий ўқув юртларига ҳужжат топширишда бир қатор қулайликларнинг жорий этилиши туманимиздан абитуриентлар сонининг сезиларли даражада ўсишини таъминлади. Ҳисоб-китобларга кўра ОТМларга ҳужжат топширган тумандош йигит-қизларимизнинг энг катта қисми, яъни 2224 нафари (97,3 фоизи) Самарқанд Давлат университети ҳиссасига тўғри келади. Мазкур дорилфунуннинг кундузги бўлимига 1356 нафар, кечки бўлимига 59 нафар, сиртқи бўлимига эса 811 нафар абитуриентлардан ҳужжатлар қабул қилинди. Қолган 24 нафар абитуриентлар Қорақалпоғистон, Фарғона, Гулистон давлат университетларига, шунингдек, Тошкент Давлат юридик университетига ўқишга кириш учун туман ДХМга ҳужжат топширишди.
Август ойида уларни жиддий синов-кириш имтиҳонлари кутиб турибди.
Н. ОЧИЛОВ,
туман Давлат хизматлари
маркази бош мутахассиси.
комментариев