» » Жомбой ва Самарқанд туманларига янги ҳокимлар тайинланиши кутилмоқда

Жомбой ва Самарқанд туманларига янги ҳокимлар тайинланиши кутилмоқда



Бугун куннинг иккинчи ярмида халқ депутатлари Жомбой ва Самарқанд туманлари кенгашларининг навбатдан ташқари сессиялари чақирилган.

Сессияларда мазкур туманларга ҳоким тайинлаш масаласи кўрилиши айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 26 июль куни Самарқанд вилоятига ташрифи ортидан Самарқанд тумани ҳокими Шуҳрат Жамолов ва Жомбой тумани ҳокими Умиджон Назаров ҳамда ушбу туманлардаги секторлар раҳбарлари – прокурор, ички ишлар бўлими ва солиқ инспекцияси бошлиқлари вазифасидан озод этилган эди.

комментариев