» » Кимлар дарслик билан бепул таъминланади?

Кимлар дарслик билан бепул таъминланади?

Ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги янги ўқув йилида умумтаълим мактабларининг 1-синфларини, кам таъминланган оила фарзандларини бепул ҳамда қолган ўқувчиларни ижара тизими асосида дарсликлар билан таъминланиши учун алоҳида саъй-ҳаракатлар олиб боради.Адлия вазирлиги мактабларда кимлар дарсликлар билан бепул таъминланиши ҳақида маълумот берди:
“Биринчи синф, “Меҳрибонлик” уйи, махсус мактаб, мактаб-интернатлари ва ижтимоий ёрдамга муҳтож оилалар ўқувчилари мактабнинг кутубхона жамғармаси томонидан дарсликлар тўплами билан бепул таъминланади”.
Бунда ижтимоий ёрдамга муҳтож оилалар ўқувчилари рўйхати 1 сентябргача фуқаролар йиғини илтимосномаси ва ота-оналар қўмитаси хулосаси асосида мактабнинг педагогик кенгаши томонидан тасдиқланади.

комментариев