» » Умумтаълим мактабларида янги ўқув йили 2019 йилнинг 4 сентябрдан бошланади

Умумтаълим мактабларида янги ўқув йили 2019 йилнинг 4 сентябрдан бошланади

Мамлакатимиз умумтаълим мактабларида янги ўқув йили 2019 йилнинг 4 сентябрдан бошланади, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 ноябрдаги “2019 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, Мустақиллик байрами муносабати билан 31 августдан 3 сентябргача дам олиш кунлари деб белгиланган.
Шу муносабат билан, умумтаълим мактабларида янги 2019-2020 ўқув йили 4 сентябрдан бошланади.

комментариев