» » Туманимизда мустақиллик байрами шукуҳи

Туманимизда мустақиллик байрами шукуҳи

Байрам тантаналари марказий ўйингоҳда ўтказилмоқда. Туман ҳокими Б. Бобоназаров барчани энг улуғ, энг азиз айём билан табриклади.

Туман маданият бўлими, мусиқа ва санъат мактаби, фолкълор жамоалари томонидан тайёрланган концерт дастури намойиш этилди. Ватан, она юртни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар янгради. 
Айниқса,  болажонларимиз томонидан маҳорат билан ижро этилган рақслар ҳаммага манзур бўлди.


Марказий ўйингоҳда бошланган байрам шодиёналари маҳалла, хиёбон ва истироҳат боғларида ҳам давом этади.

комментариев