Самбочилар чемпион

      7-10  ноябрь кунлари  Жанубий Кореянинг  Чхонджу шаҳрида Самбо ва Жангавор Самбо кураши бўйича эркаклар ва  аёллар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. 
    Мусобақада  105 та давлатдан келган 1500 нафар спортчилар 27 та вазн тоифасида медаллар учун кураш олиб боришди. Жаҳон чемпионатида Тойлоқ ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати вакиллари Давлатжон Ҳамроев, Авазбек Абдужалиловлар иштирок этишди.
      62 килограмм вазн тоифасида Давлатжон Ҳамроев Грециялик рақиби Савас Каракизидисни мағлубиятга учратиб, 1-ўринни қўлга киритди.
   57 килограмм вазн  тоифасида Авазбек Абдужалилов 3-ўринни қўлга киритиб, чемпионалар сафидан жой эгаллади.

комментариев