» » Хотира кунига бағишланди

Хотира кунига бағишланди

 Тойлоқ ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатида «Соғлом авлод» ордени соҳиби Александр Ермишкин ва ёшлар ўртасида Осиё чемпиони Ихтиёр Бекнаев хотирасига бағишлаб, спортнинг самбо тури бўйича очиқ чемпионат бўлиб ўтди. Унда Қашқадарё ҳамда вилоятимизнинг шаҳар ва туманлардан келган 100 дан ортиқ 17-18 ёшли ўғил болалар 9 та вазн тоифаси бўйича куч синашишди.  

    Қизғин ва муросасиз кечган мусобақада энг кўп медалларни Самарқанд ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати, Қашқадарё вилояти ҳамда тойлоқлик ёш курашчиларга насиб этди. Жумладан, тумандошларимиз Асқар Мўминов (52 кг), Темур Бердиев (56 кг), Аббос Тожиев (75 кг), Бектемир Нормаматов (81 кг)лар олтин медалларни қўлга киритишди. Яна 13  нафар полвонларимиз фахрли 2 ва 3-ўринларни банд этишди. 

   Ғолиб ва совриндорларга диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди. 

Нигина РАҲМАТОВА.

комментариев