Маълумки, Конституциямизнинг 5-моддасида "Ўзбекистон Республикаси қонун билан тасдиқланадиган ўз давлат рамзлари — байроғи, герби, ва мадҳиясига эга"деб ёзилган. Ана шу рамзлардан бири бўлмиш Давлат байроғимиз қабул қилинганлигининг 28 йиллигига бағишлаб 18 ноябрь куни туман ҳокимлигида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Туман ҳокимлиги, жамоат ташкилотлари вакиллари, МФЙ раислари ва уларнинг маслаҳатчилари, имом – хатиблар, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман кенгаши ходимлари ва бошқалар қатнашган йиғилишда Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари З. Авазов маъруза қилди. У Ватанимиз байроғи ҳар бир ўзбекнинг қалбига чексиз ғурур, ифтихор туйғуларини бахш этувчи буюклик рамзи эканлигини, у халқимизни янги ғалабалар сари бошлаётганлигини таъкидлади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан Тойлоқ педагогика коллежи, 21-умумтаълим мактаби ва бошқа муассасаларда ҳам тантанали тадбирлар бўлиб ўтди.
А.ОРЗИМУРОДОВ
комментариев