» » Туман ҳокими Б. Бобоназаровнинг Ватан ҳимоячиларига йўллаган байрам табриги

Туман ҳокими Б. Бобоназаровнинг Ватан ҳимоячиларига йўллаган байрам табриги

 Ҳурматли юртдошлар!


   Бугун 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни, қолаверса, Қуролли Кучларимизнинг ташкил этилганлигига 28 йил тўлди. Шу муносабат билан Ватанни ҳимоя қилишдек мураккаб, айни пайтда дунёдаги энг олижаноб ва масъулиятли бурчни шараф билан адо этаётган мард ва жасур ўғлонларимизни самимий муборакбод этаман. Сизга ва сиз орқали оила аъзоларингизга мустаҳкам соғлик, бахт ва омад тилайман. 
    Бу қутлуғ сана мамлакатимизда ватанпарварлик, она юртга садоқат, мардлик ва жасурлик эзгу қадриятларни, халқимизга, буюк аждодларимизнинг муносиб ворисларига хос бўлган юксак фуқаролик  фазилатларини ўзида мужассам этадиган  том маънодаги умумхалқ байрамига айланди. Сиз бунга муносибсиз, албатта.
    Айнан сизларнинг ерда, кўкда ва сувда олиб бораётган мардона хизматларингиз туфайли  Миллий армиямиз жадал ривожланмоқда, унинг жанговор қобилияти ва тайёргарлиги ошмоқда, мамлакатимизнинг мудофаа қудрати мустаҳкамланмоқда, халқимизнинг тинчлиги таъминланмоқда, болаларимиз ўйнаб-кулиб улғаймоқда, ота-оналаримиз, кексаларимиз хотиржам яшамоқда, юртимиз обод, ҳаётимиз фаровонлашмоқда.


    Ҳурматли Ватан ҳимоячилари!
    Мен ўз номимдан, қолаверса, туман аҳолиси номидан юртимиздаги, шунингдек, туманимизда жойлашган барча ҳарбий қисм хизматчиларини, ички ишлар ходимларини, қуролли кучлар сафида хизмат қилаётган соҳа вакилларини бугунги қутлуғ айём билан яна бир бор қутлайман. Мамлакатимиз тинчлигини сақлаш йўлидаги фидокорона фаолиятингизда улкан зафарлар тилайман. Сиз каби ватанпарвар, элсевар фарзандларимиз сафи кенгаяверсин. Сиз бизнинг фахримизсиз, кўкси қалқон, шерюрак ўғлонлар!

комментариев