» » Мурожаатларга ечим изланди

Мурожаатларга ечим изланди


Нурли йўл маҳалла фуқаролар йиғинида туман ҳокими Б. Бобоназаровнинг сайёр қабули бўлиб ўтди. Унда Халқ қабулхонаси туман бўлими раҳбари Қ. Исмоилов, туман прокурори Ф. Абдухолиқов, туман адлия бўлими раҳбари А. Ғафоров ҳамда туман ташкилот, корхона, муассасалар раҳбарлари ва мурожаат билан келган фуқаролар иштирок этишди.  Мурожаатларнинг аксарияти моддий ёрдам, газ ва электр таъминоти, ички йўлларни таъмирлаш, ер ҳамда уй-жой билан боғлиқ масалалар юзасидан бўлди.     

 — Биз уйда оилавий тадбиркорлик билан шуғулланамиз. Айни пайтда ҳовли шароитида 2000 та товуғимиз бор. Фаолиятимни кенгайтириш учун товуқхона қурмоқчиман. Шу мақсадда ер беришларини сўраб, мурожаат қилдим. Туманимиз раҳбари тўғридан-тўғри ер бериш мумкин эмаслиги, тадбиркорлик қилиш учун ажратиладиган ерлар аукцион орқали олинишини тушунтирди. Шунингдек, Давлатобод маҳалласи ҳудудида 2 гектар майдонга эга тадбиркорлик  объекти борлиги, агар маъқул келса ўша жойдан фойдаланишим мумкинлигини маълум қилди, — дейди ясситепалик Фурқат Исломов.  
    Мазкур мурожаатни ўрганишни туман ер ресурслари ва давлат кадастири бўлими масъуллари зиммасига юклатилди.
   Шунингдек, қабул давомида фуқаролардан 20 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушди. Тингланган мурожаатлар юзасидан мутасадди раҳбарларга топшириқлар берилди.


комментариев