» » “Уй-жой масаласида танг аҳволдамиз”

“Уй-жой масаласида танг аҳволдамиз”

Туман ҳокимининг навбатдаги сайёр қабули Халқ қабулхонаси туман бўлимида бўлиб ўтди. Сайёр қабулда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ж. Хўжамуродов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тойлоқ туман Халқ қабулхонаси мудири Қ. Исмоилов, туман адлия бўлими раҳбари А. Ғафоров ҳамда туман ташкилот, корхона, муассасалар раҳбарлари ва мурожаат билан келган фуқаролар иштирок этишди.   Мурожаатларнинг аксарияти моддий ёрдам, газ ва электр таъминоти, ички йўлларни таъмирлаш, уй-жой билан боғлиқ масалалар юзасидан бўлди. 

    — Қайинсинглим турмуш ўртоғи билан автоҳалокатда вафот этишган. Уларнинг яккаю ягона фарзанди Ёдгоржонни кичкиналигидан боқиб, вояга етказдик. Ёдгоржон коллежни битириб, электрик бўлиб ишлаяпти. Уни уйли-жойли қилиш ҳам гарданимизда. Бироқ уй-жой масаласида бир оз танг аҳволдамиз. Ўзимнинг ҳам 4 нафар фарзандим бор. Ёдгоржон учун кам таъминланган аҳоли учун берилаётган арзон уй-жойлардан бирини ипотека кредити эвазига беришларини сўраб мурожаат қилдим, — дейди ҳавзаклик Ориф Суюнов.

    Мазкур мурожаатни ўрганишни туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Ж. Ҳақбердиев зиммасига юклатилди. 

   Шунингдек, қабул давомида фуқаролардан 20 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушди. Тингланган мурожаатлар юзасидан мутасадди раҳбарларга топшириқлар берилди.

комментариев