» » Тадбиркорлар қўллаб-қувватланади

Тадбиркорлар қўллаб-қувватланади

   Туманимиз кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаш, мавжуд муаммоларни ўрганиш ва бартараф этиш бўйича туман ишчи гуруҳи тузилди. Ўрганишлар натижасида тадбиркорлик субъектлари “яхши”, “ўрта” ва “қолоқ” тоифаларга ажратилиб, улар билан алоҳида-алоҳида иш олиб бориш тизими йўлга қўйилмоқди. Ишчи гуруҳ банклар ва бошқа мутасадди ташкилотлар билан биргаликда тадбиркорларга ёрдам кўрсатиш, ҳолати ўрта ва қониқарсиз бўлган тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича “йўл харита”лари ишлаб чиқиб, амалга ошириш чораларини кўрмоқда.

    Хусусан, туман пенсия жамғармаси раҳбари Нурзод Аҳмедов бошчилигидаги ишчи гуруҳ аъзолари “Ҳаким бобо нонлари”, “Xon lux mebel” хусусий корхоналари ҳамда “Боғизоғон томорқа хизмати” МЧЖ ва “Боғизоғон экспорт” кооперативларида бўлиб, тадбиркорлик субъектлари фаолияти билан яқиндан танишди.

комментариев