» » Эҳтиёт бўлинг, пластик карточка ва нақд пул ўзида вирусни сақлар экан!

Эҳтиёт бўлинг, пластик карточка ва нақд пул ўзида вирусни сақлар экан!


Бугун АОКА штабида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

"Айтишларича, пластик карточка ва нақд пул ўзида вирусни сақлар экан. Супермаркетларда касса олдига иккита одам қўйиб, биттаси пул ва пластик карточкаларни қабул қилса, иккинчиси (қўлини тез-тез дезинфекция қилиб турган ҳолда) харид қилинган нарсаларимизни кассадан ўтказиб турса бўлмайдими?" деган мурожаатчиларнинг ушбу саволига қуйидагича жавоб берилди.

– Ҳақиқатдан ҳам нақд пулларда коронавирус қўзғатувчиси узоқ муддат сақланиб қолиши ҳақида маълумотлар бор. Шу муносабат билан банк тизимида нақд пулларни зарарсизлантириш бўйича жуда кўп ишлар қилинмоқда.

Нақд пул тарқатиш пайтида камида 10 кун сақланган пулларни муомалага чиқаришаяпти. Янги пластик карточкаларни беришда ҳам шундай тизим мавжуд. Нафақадаги одамларга нафақа пуллари махсус пакетларда тарқатилмоқда. Нақд пул ва пластик карталар билан ишлайдиган мутахассислар дока ниқобларда, бир маротабалик қўлқопларда фаолият олиб боришмоқда.

Ҳозирги вақтда фаолият юритаётган катта савдо мажмуалари ва деҳқон бозорларига кираверишда харидорларни термометриядан ўтказиш, қўлларини дезинфекция қилиш, ниқоб тақиш устидан мунтазам равишда назорат ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, кассалардаги сотувчиларнинг қўлқоплари (перчатка)ларда ишлаши, уларни доимо дезинфекция қилишлари жорий этилган.

Биз барча шу каби ҳолатларни қўллаб-қувватлаймиз ва бу ҳақда тадбиркорларга тегишли кўрсатмалар берилган ва ижроси назоратга олинган, - деб жавоб берди  Нурмат Отабеков.

комментариев