» » Кўмакка муҳтож оилалар қўллаб-қувватланмоқда

Кўмакка муҳтож оилалар қўллаб-қувватланмоқда

Юртимизда эълон қилинган карантин сабабли кунлик даромад ортидан рўзғор тебратувчи оилаларнинг қийин аҳволга тушиб қолиши, кам таъминланган, кўмакка муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш масаласи биринчи кунларданоқ муҳокамада бўлган эди. Мана орадан бир ой ўтиб, кўпчилик оилаларнинг маблағ заҳиралари тугади. Шу сабабли улар ёрдам сўраб мурожаат қилишмоқда.

   Куни кеча туманимизнинг ана шундай оилаларининг 34 тасига вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси қошидаги "Ҳомийлар хайрияларини мувофиқлаштириш маркази" томонидан асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.
 Саховатпеша инсонларнинг беминнат кўмагида амалга оширилаётган бундай эзгу амаллар юртимизнинг барча ҳудудларида давом этаётганлиги бағрикенг ва қўли очиқ халқ эканлигимиздан далолатдир.

    Шу ўринда айтмоқчимизки, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва эҳтиёжманд фуқароларга ёрдам бериш истагида бўлган кўнгилли юртдошларимиз  Тойлоқ туман ҳокимлиги маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими қошида ташкил этилган  “Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази”га мурожаат қилишлари мумкин.


Мурожаат учун телефон: 66- 666-57-18.             


 Х/Р:20212000500441612003   


ИНН: 201150307


Тайлоқ туман Халқ банки 


МФО: 00742.

комментариев