» » КЎЧМА САВДО ЯРМАРКАЛАРИ АҲОЛИГА ҚУЛАЙЛИК ЯРАТМОҚДА

КЎЧМА САВДО ЯРМАРКАЛАРИ АҲОЛИГА ҚУЛАЙЛИК ЯРАТМОҚДА


Туманимизда аҳолининг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида Давлат солиқ инспекцияси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти туман бўлими ҳамкорлигида 50 та маҳаллада кўчма савдо ярмаркалари ташкил этилмоқда. 

36 та юк машинасидан иборат автокарвон ёрдамида аҳолига қиймати 400 миллион сўмлик 24 турдаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етказиб берилмоқда.

      – Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари маҳалламизга қулай нархларда етказилди, – дейди “Истиқлол” маҳалласида истиқомат қилувчи Шероз Имомов. – Карантин даврида харид учун бозорларга боришимиз шарт эмас, маҳсулотлар ўзимизга етказиб берилаётганидан жуда мамнунмиз.


УЙДА ҚОЛИНГ!


Каналга қўшилинг:?
? @qushchinor_uz

комментариев