» » АҲОЛИ "КЎЧМА САВДО ДЎКОНЛАРИ" ФАОЛИЯТИДАН МАМНУНМИ?

АҲОЛИ "КЎЧМА САВДО ДЎКОНЛАРИ" ФАОЛИЯТИДАН МАМНУНМИ?


 "Кўчма савдо дўконлари" туманимизнинг барча маҳаллаларида бўлиб, аҳолига асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини арзон нархларда етказиб бермоқда. 

Ана шундай тадбирлар Дўстлик, Ғўлба, Адас, Ўзбекистон, Эски жума, Жумабозор, Файзиобод, Олмазор маҳалларида ҳам ўтказилди. 

  - Кўчма савдо дўконларининг йўлга қўйилгани аҳолига қулайлик яратмоқда, - дейди Олмазор маҳалласида яшовчи Фахриддин Усмонов.  – Туманимизда бозорларнинг ёпилганлиги, қолаверса, транспорт ҳаракати тўхтатилганлиги сабабли озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилишда қийинчиликларга дуч келаётган эдик. Мана бугун кўчма савдо дўконидан эҳтиёжимизга яраша озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилдик. Биз учун яратилган бундай қулайликдан мамнунмиз.


УЙДА ҚОЛИНГ!


Каналга қўшилинг:?
? @qushchinor_uz

комментариев