ТУМАН ШТАБИДА


Туман ҳокимлиги, туман маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими, аҳоли бандлигига кўмаклаш маркази туман бўлими, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман кенгаши қошида бирлашган кўнгилли волонтёр ёшлар агротадбиркорлик касб-ҳунар коллежидаги “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати марказига келтирилган маҳсулотларни қадоқлаш ишларига яқиндан кўмак беришмоқда.


Улар ўз ишларидан мамнун ҳолда туну кун меҳнат қилишмоқда. 

Шу билан бир қаторда туманимиз тадбиркорлари ҳам қараб туришгани йўқ. Улар ҳам ташаббус билан чиқиб, волонтёрлар иштирокида Чароғбон маҳалласидаги кам таъминланган оилаларга озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб беришда фаол иштирок этишди.


Савобталаб инсонларнинг барчаларига миннатдорчилик билдирамиз.


Каналга қўшилинг:?
? @qushchinor_uz

комментариев