» Тадбиркор хайрия тадбирига ўз ҳиссасини қўшди

Тадбиркор хайрия тадбирига ўз ҳиссасини қўшди

     Президент ташаббуси, қолаверса, Рамазон ойи билан боғлиқ эзгу амаллар туманимизда кенг қулоч ёймоқда. 

Савобталаб тадбиркорларимиз кам таъминланган оилаларга ёрдам қўлини чўзишда давом этишмоқда, бу каби инсонлар сафи эса кун сайин ортиб бормоқда. 

     Туманимизнинг Чароғбон маҳалласида истиқомат қилувчи (исм-шарифи сир тутилишини истаган)  тадбиркор ана шундай хайрия тадбирига ўз ҳиссасини қўшди. 


У  туман ҳокимлиги, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман кенгаши қошида бирлашган фаол кўнгилли ёшлар ёрдамида Чароғбон маҳалласида яшовчи жами  25 та эҳтиёжманд оилаларга ҳар бири 150 минг сўм бўлган озиқ - овқат маҳсулотларини эҳсон қилди. 


     Бундай эзгуликдан баҳраманд бўлганлар, “Биринизга минг берсин!”, “Оллоҳ сизни қўлласин!” дея дуо қилишди.


Каналга қўшилинг:?
? @qushchinor_uz

комментариев