» » Тинчлик учун курашганлар жасорати унутилмайди

Тинчлик учун курашганлар жасорати унутилмайди


Бугун инсоният тарихида энг даҳшатли ва машъум бўлган иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабага 75 йил тўлди. Қозонилган ғалабада тумандошларимиз ҳам жасорат ва матонати билан  катта ҳисса қўшишган.


 Ҳозирда улардан бир нафари ҳаёт. Қонли урушда мардларча жанг қилган каттақишлоқлик  Асрор бобо Истамов бугун юз билан юзлашиш арафасида.

   Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Тойлоқ тумани ҳокими Б. Бобоназаров бошчилигида ҳарбийлар, фаол нуронийлар, депутатлар карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда совға-саломлар билан отахоннинг хонадонига боришди. 

Асрор бобони байрам билан қутлаб, Президентимизнинг “Иккинчи жаҳон урушидаги Fалабанинг 75 йиллиги” эсдалик медали ва совғасини, топширишди. Шунингдек, Юртбошимизнинг байрам табригини туман ҳокими ўқиб эшиттирди.
    Ҳали ҳам руҳан ва жисмонан бардам Асрор бобо Президентимизга миннатдорчилигини билдирди.


Каналга қўшилинг:?
? @qushchinor_uz

комментариев